Трамп Тайванга F-16 қирувчиларини сотиш бўйича 8 млрд долларлик шартнома имзоланганини тасдиқлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитойнинг норозиликларига қарамасдан Тайванга F-16 қирувчиларини сотиш бўйича шартномани маъқуллаганини тасдиқлади."Ҳа, шартномани маъқулладим. Бу 8 млрд доллар. Бу катта пул, бу кўплаб иш ўринлари", - деди АҚШ президенти.
Трамп ушбу шартномани Сенат ҳам тасдиқлаши кераклигини қайд этди. У шунингдек, Тайвань ҳукумати Америка қирувчиларидан фойдаланишга масъулият билан ёндашишига умид билдирди.
Пекин АҚШнинг Тайванга қурол сотишига қатъий қарши чиқмоқда.
Комментарии (0)