Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегарада отишма содир бўлди
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегаранинг Кашмир қисмида отишма содир бўлди. Нью-Деҳли ҳукуматининг билдиришича, икки давлат ҳарбийлари орасида "қаттиқ" тўқнашув бўлиб ўтган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бир нафар ҳинд аскари ҳалок бўлган.
Исломобод мазкур воқеа бўйича ҳозирча изоҳ бермади.
13 август куни ҳам Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги назорат чизиғидаги отишмада Покистоннинг 4 ва Ҳиндистоннинг 5 ҳарбийси ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Кашмир князлиги ҳудуди 1947 йилдан бери икки давлат ўртасидаги баҳсга сабаб бўлиб келмоқда. Айни вақтда ҳудудда давлат чегараси мавжуд бўлмай, унинг ҳудуди назорат чизиғи билан ажратилган.
Комментарии (0)