Эрон келаси ҳафтада ўз зенит-ракета мажмуасини намойиш этади
Эрон ўзининг "Бавар-373" зенит-ракета мажмуасини яратиш ишларини якунига етказди ва уни келаси ҳафтада тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб IRNAагентлиги хабар берди.Теҳроннинг таъкидлашича, мажмуа Россиянинг С-300 зенит-ракета тизимининг муқобили ҳисобланади. "Бавар-373" 27 километргача баландликдаги нишонни йўқ қила олади. Унинг таъсир доираси - 200 км.
Эрон бир неча йиллардан буён ҳарбий саноатини ривожлантириш билан шуғулланиб келади. Мамлакат баллистик ракеталарни ишлаб чиқаришда жиддий муваффақиятларга эришган.
2007 йилда Россия ва Эрон С-300 мажмуаларини етказиб бериш бўйича шартнома тузган, аммо шартномани бажариш 2010 йилда тўхтатиб қўйилганди. 2015 йилда Владимир Путин Эронга С-300 етказиб беришга қўйилган тақиқни олиб ташлади. 2017 йил мартда Эронда зенит-ракета мажмуаси синовдан ўтказилди.
Комментарии (0)