< Саудия Арабистони, Исроил, Бангладеш ва Баҳрайн ШҲТга кириш истагини билдирди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Саудия Арабистони, Исроил, Бангладеш ва Баҳрайн ШҲТга кириш истагини билдирди

Саудия Арабистони, Исроил, Бангладеш ва Баҳрайн ШҲТга кириш истагини билдирди
Саудия Арабистони, Исроил, Бангладеш ва Баҳрайн Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) у ёки бу кўринишда киришга ариза топширди. Бу ҳақда 14 августда журналистларга Россия президентининг ШҲТ ишлари бўйича махсус вакили, Россия ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Баҳтиёр Ҳакимов хабар қилган.
“Бугун бизда Исроил, Бангладеш, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва у ёки бу даражада ҳамда у ёки бу кўринишда ШҲТ фаолиятига қўшилишни истаётган бошқа кўплаб давлатлардан аризалар бор”, деб айтган Ҳакимов.
ШҲТ 2001 йилда Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчилари томонидан ташкил этилган. Бу ташкилот Евросиё қитъасидаги давлатлар ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилган.
ШҲТга яқинда Ҳиндистон ва Покистон қабул қилинганди. Унда Мўғулистон, Беларус, Эрон ва Афғонистон кузатувчи давлатлар, Туркия, Озарбойжон, Арманистон, Камбожа, Непал, Шри-Ланка “мулоқот бўйича шериклар” ҳисобланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий