Ҳажда рекорд даражада кўп бола туғилди
Бу йилги Ҳаж мавсуми давомида 8 нафар бола дунёга келди, деб ёзади «Ислам и Семья». Улардан 5 нафари Макка шаҳри туғруқхоналарида, 2 нафари Арафот водийсида, яна 1 нафари Мино водийсида туғилди.
Ливиялик муслима Суад Муҳаммад Барбуш Арафот водийсида туғилган ўғлига Арафот деб исм қўйган.
Гвинеядан келган Маймуна Али эри билан Жабалур-Роҳма тоғига кўтарилганида кўзи ёриган. Улар фарзандига саудиялик тож вориси шарафига Муҳаммад Салмон деб исм қўйишди.
Ҳиндистонлик оила эса ўз қизига Мадина деб исм қўйишди.

Комментарии (0)