< Атамбоевга 14та айблов қўйилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Атамбоевга 14та айблов қўйилди

Атамбоевга 14та айблов қўйилди
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга яна иккита айблов қўйилди. Бу ҳақда унинг адвокати Сергей Слесарев маълум қилди, деб ёзмоқда Knews.
«Бугун Қўй-Тошдаги ер участкаси бўйича яна иккита билдиришнома топширишди. Бунда икки хил иш мавжуд, ерлардан бири ижарада, бошқаси эса хусусий мулкда. Билдиришномаларни топшириш пайтида мен Атамбоевнинг ёнида эдим. У ҳали ҳам бирон бир кўрсатма беришдан бош тортмоқда ва ҳеч қандай билдиришномаларга имзо қўймаяпти», - деди Слесарев.
Унинг қайд этишича, собиқ президентга жиноятларда гумон қилиш бўйича жами 14та билдиришнома топширилган. 
Бундан олдин, Алмазбек Атамбоевга қотиллик айблови қўйилганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий