Сурияда Су-22 самолёти уриб туширилди
Суриянинг Ҳама ва Идлиб вилоятлари чегарасида Сурия ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли Су-22самолёти уриб туширилди. Бу ҳақда i24 News нашри хабар берди.Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳарбий самолёт террорчилар позицияларини бомбардимон қилиш вақтида “Таҳрир аш-Шом” террорчилик гуруҳи жангарилари томонидан уриб туширилган.
Таъкидланишича, самолёт учувчиси катапулта қилишга улгурган, бироқ асирга олинган.
Комментарии (0)