ЕХҲТ Қирғизистонда "Апрель" телеканали ёпилишидан ташвиш билдирди
"Мен "Апрель" телеканалига тегишли мулкнинг мусодара қилиниши ва унинг эфири тўхтатилишидан ташвишдаман. Бу қарор фавқулодда ҳолатда қабул қилинганини билсам-да, амалдаги ҳукуматни бу қарорни қайта кўриб чиқишга чақираман. ОАВ эркинлиги ва турфа хиллигини оғир вазиятларда ҳам қўллаб-қувватлаш керак", - дейилади ЕХҲТ вакили баёнотида.
Қирғизистон ҳукумати телеканал эфирини 7 августда, Қўй-Тош қишлоғида Атамбоевни қўлга олиш операцияси бошланганидан кейин тўхтатиб қўйганди.
Комментарии (0)