< Ким Чен Ин 100 дан кўпроқ олимни тақдирлади – ОАВ » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ким Чен Ин 100 дан кўпроқ олимни тақдирлади – ОАВ

Ким Чен Ин 100 дан кўпроқ олимни тақдирлади – ОАВ
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бир қатор олимларга янги қуролларни яратишга қўшган ҳиссалари учун ҳарбий унвонлар берди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди
Ким Чен Ин “ҳарбий илм ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ишига улкан ҳисса қўшган” 103 нафар олимга янги унвонлар берган. Шимолий Корея етакчиси уларга миллий мудофаа ишида “муҳим босқич”га эришишга имкон берган “мураккаб технологик муаммоларни” ечишгани учун миннатдорлик билдирган.
Жанубий кореялик кузатувчиларнинг таъкидлашича, Шимолий Кореяда фуқароларга ҳарбий унвонлар берилиши энг олий мукофотлардан бири ҳисобланади ва мамлакат раҳбарияти томонидан бу хизматларнинг тан олинишидан дарак беради.
Ўтган бир ой ичида Шимолий Корея бир нечта кичик масофадаги баллистик ракета учирди. Охирги бундай ракета учирилиши 10 августда бўлиб ўтди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий