Қозон кооператив институти ректори институтда ўзбек маданияти марказини очишни таклиф қилди
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев Россия кооперация университетининг Қозон кооператив институти (ККИ РУК) ректори Алсу Набиева билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.Учрашув давомида томонлар Қозон кооператив институти билан Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўртасида маданий ҳамкорлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, туризм соҳасида тажриба алмашиш масаласи кўриб чиқилди.
Алсу Набиева Қозон кооператив институти негизида талабалар ва жамоат арбоблари билан учрашувлар, ўзбек таомларини тайёрлаш бўйича мастер-класслар ўтказиладиган ҳамда ўзбек тили курслари ўтиладиган ўзбек маданияти марказини очиш ташаббуси билан чиқди.

Қайд этиш жоиз, Россия таълим вазирлиги рейтингига кўра, Қозон кооператив институти Россия иқтисодиёт олийгоҳлари юқори 10талигига киради.
Комментарии (0)