< Хитой Ҳиндистонни чегара бўйича келишувларни бузишда айблади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитой Ҳиндистонни чегара бўйича келишувларни бузишда айблади

Хитой Ҳиндистонни чегара бўйича келишувларни бузишда айблади
Ҳиндистон Кашмирдаги ҳаракатлари билан чегараолди ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича келишувларни бузди, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.
"Ҳиндистон томонининг ҳаракати Хитой суверенитетига чақириқ бўлди ҳамда чегараолди ҳудудларда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича икки томонлама келишувларни бузди. Хитой томони шу муносабат билан жиддий ташвиш билдиради", - деди у.
Унинг таъкидлашича, Ҳиндистон томонининг бу ҳаракати ҳеч қандай самара бермайди, ҳеч нарса бу ҳудуд Хитой юрисдикцияси остида эканлиги фактини ўзгартира олмайди.
Хитой ва Ҳиндистон ўртасида Кашмир шимолидаги тоғли участка ҳамда Аруначал-Прадеш штатидаги қарийб 60 минг квадрат километр ҳудуд кимга тегишли эканлиги борасида ҳудудий баҳс мавжуд. 1962 йил кузда бу баҳс чегаравий урушга айланиб кетган. 1993 ҳамда 1996 йилларда Хитой ва Ҳиндистон баҳсли ҳудудларда тинчликни сақлаш тўғрисида келишувлар имзолаган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий