Россияда "ядровий уруш машинаси" деб номланган танк топилди
Ростов областининг Каменск-Шахтинск шаҳрида "ядровий уруш машинаси" деб номланган "Ладога" танки топилди, деб хабар берди "Российская газета".Нашрнинг маълумот беришича, бу моделдаги машинадан атиги беш дона чиқарилган. Уларни шунингдек, "оғир лимузин" деб ҳам аташган, чунки улар СССР олий ҳарбий-сиёсий раҳбарияти томонидан қўмондонлик-штаб машинаси сифатида фойдаланишга мўлжалланганди. Ичига олти киши сиғадиган, оғирлиги 42 тонна бўлган бу танк оммавий қирғин қуролидан ишончли ҳимоя ҳисобланган.
Танк кучли вентиляция қурилмаси, қўшимча ҳаво баллонлари ва кондиционер, ўша даврнинг энг замонавий алоқа ва кузатув тизимлари, телекамералар ҳамда ташқи муҳитни назорат қилиш қурилмалари билан жиҳозланган.
Tweets by skylancer7441
Дастлабки танк 1980-йилларда ишлаб чиқарилган бўлиб, унга 1100 от кучига тенг ГТД-1000ТФ газ турбинали двигатели ўрнатилган, кейинроқ унга янада кучли ГТД-1250 двигатели қўйилган.
Танк шосседа соатига 70 километргача тезликда ҳаракатланган.
Комментарии (0)