Толиблар Туркманистон билан чегарадаги яна бир уездни босиб олишди
Жаузжондаги хавфсизлик кучлари муфовиқлаштириш маркази раҳбари Муҳаммад Зоҳир жангарилар Ҳумабдан ташқари, Қўш-тепа уездини ҳам эгаллаб олишганини маълум қилган.
“Жаузжонда толибларнинг 123 та турли отряди ҳаракат қилади. Уларнинг умумий сони 1,5 минг кишига етади. Бу отрядларнинг барчаси терактлар амалга оширади”, деб айтган Зоҳир.
Жаузжон Афғонистоннинг биринчи вице-президенти, афғонистонлик ўзбеклар етакчиси Абдул Рашид Дўстумнинг она ери ҳисобланади.
Комментарии (0)