< Ҳиндистон куч тузилмалари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистон куч тузилмалари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилди

Ҳиндистон куч тузилмалари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилди
Ҳиндистон ИИВ мамлакат хавфсизлик кучларини юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирди, деб хабар берди Times of India газетаси. 
"Барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаларига юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига ўтиш тўғрисида буйруқ берилди. Бу биринчи навбатда Жамму ва Кашмирдаги бўлинмаларга тегишли", деди нашр манбаси.
Хусусан, Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. NDTV телеканали маълумотига кўра, пойтахт метросига саноат объектларини ҳимоя қилувчи марказий кучлар киритилади.
Пойтахт кўчаларида ҳам қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилмоқда, қўшимча полиция патруллари чиқарилмоқда.
Ҳиндистон ҳукумати душанба куни конституциянинг Жамму ва Кашмирга алоҳида мақом берувчи 370-моддасини бекор қилишини эълон қилди. Ички ишлар вазири Амит Шоҳнинг маълум қилишича, Жамму ва Кашмир штат мақомини йўқотади ва иттифоқчи ҳудудга (штатга нисбатан камроқ ҳуқуқларга эга) айланади, тарихий Ладакх вилояти ундан ажралиб чиқади ва у ҳам иттифоқчи ҳудудга айлантирилади.  
Конституция бўйича Жамму ва Кашмир алоҳида мухториятга эга бўлиб, марказий ҳукумат томонидан қабул қилинган барча қонунлар (мудофаа, ташқи ишлар ва айрим соҳалар бундан мустасно) маҳаллий ассамблея томонидан маъқулланиши лозим эди. Ҳиндистондаги бошқа ҳудудлар фуқаролари Кашмирдан ер сотиб олиш ҳуқуқига эга эмасди. Штат ўз байроғи ва бошқа қатор имтиёзларга эга.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий