Покистон Жамму ва Кашмирнинг алоҳида мақоми бекор қилинганлигига жавоб қайтаради
Исломобод Ҳиндистон ҳукуматининг Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилувчи "ноқонуний ҳаракати"га қарши барча жавоб чораларини кўради. Бу ҳақда Покистон ТИВ баёнотида айтилади.Аввалроқ Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд штатнинг алоҳида мақомини бекор қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли қонун лойиҳаси парламентга тақдим этилди.
"Ҳиндистон ҳукумати томонидан ташланган бир томонлама қадам бу мақомни ўзгартира олмайди… Покистон халқаро баҳснинг иштирокчиси сифатида бу ноқонуний қадамга нисбатан қаршиликнинг барча варинтларини ишга солади", - дейилади Покистон ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ Покистоннинг News газетаси Исломобод Ҳиндистоннинг Кашмир мақоми бўйича қарори юзасидан БМТ Халқаро судига мурожаат қилиши ҳақида хабар берганди.
Комментарии (0)