Қоҳирадаги йўл-транспорт ҳодисасида 17 киши ҳалок бўлди
Миср пойтахти Қоҳирада йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган портлашда 17 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Миср соғлиқни сақлаш вазири Халя Зайд маълум қилди. Миср ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси Қоҳира марказий қисмидаги Манял туманидан ўтган шосседа юз берган.
Автоҳалокатда бир автомобил юқори тезликда қарама-қарши йўналишга чиқиб, бошқа машиналар билан тўқнашган ва бу кучли портлаш келтириб чиқарган.
Портлаш зарбасидан воқеа жойидан бир неча ўн метр узоқликда жойлашган саратонни тадқиқ қилиш миллий институти биноси олд қисмига шикаст етган. Оқибатда институтдаги бир неча беморни эвакуация қилишга тўғри келган.
Миср полицияси воқеа сабабларини аниқлаштирмоқда.
Дастлабки тахминларга кўра, портлашга институт ҳудудидаги автомобилда бўлган кислород баллони сабаб бўлган. Воқеа жойида ёнғин юзага келган, у айни вақтда ўчирилган.
Комментарии (0)