< Техасдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди, ўттиз киши жароҳатланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Техасдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди, ўттиз киши жароҳатланди

Техасдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди, ўттиз киши жароҳатланди
Техасдаги Walmart савдо марказида содир бўлган отишмада ўн киши ҳалок бўлди, камида ўттиз киши жароҳатланди. Бу ҳақда журналист Камилла Рамбалди хабар берди.
Эль Пасо шаҳри полицияси савдо марказида отишма содир этганлардан бирини қўлга олди. Аввалроқ жиноятчилар бир неча киши бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
"Отишма тўхтади, аммо хавф сақланиб қолмоқда. Одамларимиз операция ўтказиладиган ҳудудни ўраб олишган. Ҳозирда ҳеч ким савдо марказига келмагани маъқул", - деди маҳаллий полиция вакили Fox каналига берган интервьюсида.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларга кўра, қурбон ва ярадорлар савдо маркази ичида ҳам, ташқарисида ҳам бор.



Комментарии (0)

Оставить комментарий