Интернет фойдаланувчиларини Трампнинг сочларида ўрмалаётган қўнғиз хурсанд қилиб юборди

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу ҳолатга мос ҳазилларни ўйлаб топа бошлашди.
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Виржиния штатида чиқиши вақтида президент юзи ва сочларида ўрмалаётган қўнғиз кадрларга тушиб қолди. Видео Sky News томонидан эълон қилинган.
Бу кулгили воқеа роликни томоша қилган интернет фойдаланувчиларини хушнуд этди. Айрим фойдаланувчилар Трамп шу қўнғиз ёрдамида "прослушка" қилингани ҳақида тахмин билдирдилар. Яна кимдир президент нега юзида ўрмалаётган қўнғизни ҳис этмаганига лол қолди. "У ҳислардан мосуво бўлган шекилли", деган тўхтамга келди интернет фойдаланувчилари.
Ижтимоий тармоқдагиларнинг айримлари ҳолатга мос ҳазилларни ўйлаб топа бошлашди.
"Қўнғиз: Ва ниҳоят! Мен уддаладим! Мен Москвадан уйга қайтдим, азизим!", - деб ёзган D.K.R. Boyd.
"Қўнғиз Трампга у айтиши лозим бўлган гапларни пичирлаб турибди", - деган itsjustmehere никли фойдаланувчи.
Tweets by SkyNews

Комментарии (0)