< Саудия Арабистони ҳукуматига алоқадор шахслар Facebookʼда сохта аккаунтларни бошқарган — Reuters » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Саудия Арабистони ҳукуматига алоқадор шахслар Facebookʼда сохта аккаунтларни бошқарган — Reuters

Саудия Арабистони ҳукуматига алоқадор шахслар Facebookʼда сохта аккаунтларни бошқарган — Reuters
Саудия Арабистони ҳукуматига алоқадорликда гумон қилинаётган шахслар давлат сиёсатини пропаганда қилиш мақсадида сохта аккаунтларни бошқариб келган, дея баёнот тарқатди Facebook расмий вакили.
Компания вакилига кўра, 1,4 миллион фоллоуверга эга 350дан ортиқ аккаунт ва саҳифа йўқ қилинди. Яқин Шарқ мамлакатлари ижтимоий тармоқлар, хусусан Facebook, Twitter ва Googleʼнинг Youtube видеопорталидан сиёсий имиджни шакллантиришда фойдаланишмоқда. Бунда журналист Жамол Қошиқчи ўлими ва унинг атрофида пайдо бўлган машмашалар, Қатарнинг обрўсизлантирилиши масаласи мисол бўла олади. 
Facebook кибер хавфсизлик бошқармаси бошлиғи Натаньел Глешернинг айтишича, ўчириб ташланган аккаунтларни Саудия ҳукуматига яқин шахслар бошқаргани аниқланди. Улар тарқатган хабарларни кенг оммага етказиш учун 100 минг долларга тенг реклама хизматларидан фойдаланилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий