< Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли болакайнинг 526та ортиқча тишини олиб ташлашди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли болакайнинг 526та ортиқча тишини олиб ташлашди

Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли болакайнинг 526та ортиқча тишини олиб ташлашди
Ҳиндистонда шифокорлар етти ёшли боланинг 526та ортиқча тишини суғуриб ташлашди. Бу ҳақда Times of Indiaхабар берди.
Болакай пастки жағидаги кучли оғриқдан шикоят қилган. Компьютер томографияси ва рентген текширувларида боланинг оғзида майда рудиментар тишлар бўлган шиш борлиги аниқланган.
Шифокорлар уни зудлик билан операция қилиш кераклигини айтишган ва бир неча соат давомида тишларни олиб ташлашган.  
Бундай ғайритабиий ҳолатнинг сабаби ҳозирча аниқланмаган. 2014 йилда ҳам ҳинд шифокорлари ана шундай ҳодисага дуч келишган, ўшанда беморнинг 232та тишини суғуриб ташлашганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий