< БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ракета синовлари юзасидан йиғилади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ракета синовлари юзасидан йиғилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея ракета синовлари юзасидан йиғилади
Буюк Британия, Германия ва Франция БМТ Хавфсизлик кенгашидан, Корея Халқ Демократик Республикасининг ракета синовлари муносабати билан учрашув ўтказишни сўраган. Дипломатлар учрашуви ёпиқ эшиклар ортида бўлиши мумкин, дейишган вазиятдан хабардор дипломатлар. 
Reuters агентлигининг ёзишича, Шимолий Корея 31 июль куни тонгда иккита қисқа масофаларга учувчи ракетани учиргани ҳақида Жанубий Корея армияси хабар қилган эди. Бундан бир кун аввал, Пхеньян худди шу каби иккита ўхшаш ракета синовини ўтказган эди. КХДР расмийлари бу синовларни Жанубий Корея ва АҚШ ҳамкорлигидаги ҳарбий машғулотларга норозилик сифатида баҳолаганди. 
БМТ бош котиби Антонио Гутерриш, ракета синовлари Корея яриморолини ядросизлантириш бўйича музокараларни қайта бошлаш қанчалик муҳим эканини кўрсатишини таъкидлади. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий