< Афғонистон толиблар билан музокаралар ўтказиш учун делегация тузди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Афғонистон толиблар билан музокаралар ўтказиш учун делегация тузди

Афғонистон толиблар билан музокаралар ўтказиш учун делегация тузди
Афғонистон ҳукумати “Толибон” ҳаракати билан тинчлик музокаралари ўтказиш учун делегацияни шакллантирди. Бу ҳақда тинчлик масалалари бўйича вазир Абдул Салом Раҳимийнинг баёнотида маълум қилинди.
Баёнотда айтилишича, делегация таркибига "Афғонистонни сиёсий, ижтимоий ва миллий хилма-хилликда ифодаловчи" 15 киши киритилган.
Аввалроқ "Толибон"нинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин АҚШ делегацияси ва толиблар Қатардаги музокараларда деярли барча масалалар бўйича келишувга эришганини, муҳокама қилинадиган бир-иккита масала қолганини билдирганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий