< Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари муддатидан аввал якунланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари муддатидан аввал якунланди

Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо музокаралари муддатидан аввал якунланди
Шанхайда бошланган Хитой-АҚШ савдо музокаралари муддатидан аввал ниҳоясига етди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, савдо вакили Роберт Лайтхайзер ва молия вазири Стивен Мнучин бошчилигидаги Америка делегацияси мажлислар залидан чиқиб, хитойлик ҳамкасблари билан суратга тушган ва аэропорт томон йўл олган.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Дональд Трамп хитойликлар Америка қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишни истамаётганликларини айтиб Хитойни танқид қилди. 
Музокараларнинг аввалги раунди Вашингтонда бўлиб ўтган ва самарасиз якунланганди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий