КХДР-АҚШ музокаралари тез орада бошланади – ОАВ
Шимолий Корея расмийси Оқ уй Миллий хавфсизлик консулидаги ҳамкасбига, КХДРнинг ядросизланишига доир музокараларни тиклаш бўйича ишчи гуруҳлар мулоқоти тез орада бошланишини билдирган. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти юқори лавозимли мулозими, маълум қилди, дея хабар қилмоқда Reuters.АҚШ расмийси ушбу минтақада бу масалага доир бўлмаган музокаралар ўтказган ва Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги ҳарбийлардан холи ҳудудга ҳам борган. 30 июнь куни бу ерда КХДР етакчиси Ким Жон Ин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашуви бўлиб ўтган эди. Трамп, АҚШнинг КХДР ҳудудига ўтган илк раҳбари сифатида тарихга муҳрланганди.
Комментарии (0)