АҚШ Албаниядаги шаҳар мэрига қарши санкциялар киритди
АҚШ Албаниядаги Дуррес шаҳри мэри Вангьюш Дакони коррупцияга алоқадорликда айблаб унга қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда давлат департаменти матбуот хизмати хабар берди."Давлат котиби Албаниянинг Дуррес шаҳри мэри Вангьюш Дакони жиддий коррупцияга алоқадорлиги боис санкциялар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди", - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Дако билан бирга унинг оила аъзолари ҳам рўйхатга киритилган. Чекловларга кўра, уларга АҚШ ҳудудига кириш тақиқланади.
Аввалроқ маҳаллий ОАВ Дако ҳамда у аъзо бўлган Албания социалистик партиясини 2017 йилги сайловларда сайловчилар овозини сотиб олишда ва уюшган жиноятчилар билан ҳамкорликда айблаганди.
Комментарии (0)