Россия Ҳиндистонга мингга яқин ҳарбий ракета етказиб беради
Россия Ҳиндистонга мингга яқин авиация ракеталарини етказиб беради, деб маълум қилди ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича Россия федерал хизмати."Бир оз вақт аввал етарлича йирик шартномалар имзоланди", — деб аниқлик киритди хизмат вакили.
Шартномалар қиймати ва бошқа тафсилотлар маълум қилинмаяпти.
Аввалроқ ANI агентлиги Деҳли ва Москва "ҳаво-ҳаво" синфидаги Р-27 бошқарилувчи ракеталари бўйича шартнома имзолаганини хабар қилганди. Бу ракеталар ҳиндистон ҲҲК ихтиёридаги Су-30МКИ қирувчи самолётларини қуроллантириш учун мўлжалланган.
Комментарии (0)