Покистонда ҳарбий самолёт қулаши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг Равалпинди шаҳри яқинида машғулот парвози вақтида яшаш хонадонлари устига ҳарбий самолёт қулаб тушиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.Армия авиацияси самолёти Мора Калу қишлоғига қулаб тушганида оддий ўқув парвозини амалга ошираётган бўлган.
Ҳарбийларнинг билдиришича, авиаҳалокат натижасида беш нафар ҳарбий ҳамда 12 нафар аҳоли қурбон бўлган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати вакили Фарук Баттнинг маълумот беришича, яна 15 киши турли даражада тан жароҳати олган.
Воқеа жойида қутқарув операцияси давом этмоқда. Қурбонлар сони ўсиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Комментарии (0)