Россияда қашшоқлар сони ошди
Аммо, Россия президентининг май ойида имзолаган фармони билан 2024 йилга келиб қашшоқлар сони икки бараварга қисқариши керак. Таъкидланишича, қашшоқлар сонининг ортишига яшаш минимуми миқдори оширилгани сабаб бўлган. Бироқ, айрим экспертлар яқин орада Россияда қашшоқликка барҳам бериш мушкул вазифа эканини таъкидлашмоқда.
Қайд этилишича, ўтган йили аҳолининг 13,9 фоизи қашшоқлар синфига кирган. Бироқ, яқинда Меҳнат вазирлиги буйруғи билан яшаш минимуми миқдори оширилиб, жон бошига 10 минг 753 рубль сифатида белгиланган.
Шу билан бирга, қашшоқлар сонига доир аниқ рақамларни фақатгина йил охирига бориб айтиш мумкин.
Комментарии (0)