< Бразилия қамоқхонасидаги жанжалда 52 киши ҳалок бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Бразилия қамоқхонасидаги жанжалда 52 киши ҳалок бўлди

Бразилия қамоқхонасидаги жанжалда 52 киши ҳалок бўлди
Шимолий Бразилиядаги қамоқхонада содир бўлган қонли тўқнашувда камида 52 маҳбус ҳалок бўлган, уларнинг 16 нафари ваҳшийларча, боши танасидан жудо қилинган ҳолда ўлдирилган. Ҳукумат расмийлари ушбу маълумотларни тасдиқлади, деб ёзмоқда Daily Mail.
Қамоқхонадаги гуруҳларнинг ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олиши тонгги 7ларда Altamira Regional Recovery Center – Алтамира ҳудудий тикланиш марказида бошланган. Бунда бир бинодаги гуруҳ аъзолари иккинчи бинога келиб, уни эгаллаб олган ва бир қисмига ўт қўйган. 




5 соат давом этган тўқнашувлар тушга яқин поёнига етган, дея аниқлик киритган Пара штати ҳукумат расмийси. У мамлакатнинг энг зич қамоқхонасида рўй берган сўнгги зўравонликдир. 
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганлар сонининг кўплигига, бино эшиклари зичлаб ёпилгани ва аланга домида қолгани сабаб бўлган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий