Россияда 3 млн гектар ўрмон ёнмоқда. Аммо фавқулодда ҳолат жорий этилгани йўқ
Россиянинг Сибирь минтақаси, 4 ҳудудида давом этаётган ўрмон ёнғинлари майдони 1,6 млн гектарни ташкил этаётган бўлса, Ёқутистонда 1,13 млн гектар ўрмоннинг кули кўкка совурилмоқда. Сибирдаги ўрмон ёнғинларини ўчириш сўралган петицияга эса, 360 мингдан ортиқ одам имзо чеккан. Улар аланга домида қолган ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилишни талаб қилмоқда.Халқаро Greenpeace ташкилотининг худди шу мазмундаги мурожаатини салкам 100 инсон маъқуллаган. Улар ёнғинга қарши курашиш учун қўшимча кучларни жалб қилишни талаб қилмоқда.

Комментарии (0)