Трамп 2020 йилги сайловларга қадар Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетмоқчи
Дональд Трамп 2020 йил ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларга қадар Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетмоқчи. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Трамп "ниҳоясиз урушни тўхтатиш" ва қўшинларни олиб чиқиб кетишни бошлашга кўрсатма берган.
Ҳозирда Афғонистонда 14 мингга яқин америкалик аскар ва офицерлар бор.
Қўшма Штатлар 2018 йил июлдан бери “Толибон” ҳаракатининг юқори даражадаги вакиллари билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. “Толибон” мамлакатдан хориж қўшинлари олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда.
Комментарии (0)