< Испанияда иш ташлашлар боис мингдан ортиқ поезд рейслари бекор қилинади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Испанияда иш ташлашлар боис мингдан ортиқ поезд рейслари бекор қилинади

Испанияда иш ташлашлар боис мингдан ортиқ поезд рейслари бекор қилинади
Испаниянинг Renfe темирйўл компанияси иш ташлашлар сабабли 1152 поезд рейси бекор қилинишини билдирди.
Темирйўлчиларнинг иш ташлашлари 31 июль, 14 ва 30 август ҳамда 1 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Бу кунларда 12.00дан 16.00гача ва 20.00дан 24.00гача поездлар ҳаракати қисман тўхтатилади.
Renfe жами бўлиб 707 йўловчи поезд ва 445 юк поезди ҳаракатини бекор қилган.
Меҳнаткашлар конфедерацияси касаба уюшмасининг билдиришича, иш ташлашларга ишчилар етишмаслиги сабаб бўлган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий