Россия ва Эрон Ҳурмуз бўғози ҳудудида ҳарбий машғулот ўтказиши мумкин
Россия ва Эрон яқин келажакда Ҳурмуз бўғози ҳудудида ҳарбий-денгиз машғулотлари ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Эрон ҲДК қўмондони Ҳусайн Хонзодий IRNA агентлигига берган интервьюсида маълум қилди."Яқин вақт ичида Ҳинд океанида Россия-Эрон қўшма машғулотлари ўтказилиши кутилмоқда. Машғулотлар Ҳинд океанининг шимолий қисмида, хусусан Ҳурмуз бўғозида бўлиб ўтиши мумкин", - деди Хонзодий.
У шунингдек, Россия ва Эрон Каспий денгизида мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш борасида музокара олиб бораётганини маълум қилди.
Контр-адмирал Хонзодий Россия ҲДК қўмондонлигининг таклифига биноан уч кунлик ташриф билан Россияга келди.
Комментарии (0)