< Гонг Конгда намойишлар тўқнашувларга айланиб кетмоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Гонг Конгда намойишлар тўқнашувларга айланиб кетмоқда

Гонг Конгда намойишлар тўқнашувларга айланиб кетмоқда
Гонг Конг полицияси минглаб намойишчилар билан тўқнашди. Улар, шу йўл билан Хитойнинг оролдаги бош маъмурияти биносини оломондан ҳимоя қилишга ҳаракат қилишган. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Сўнгги икки ойдан буён давом этаётган норозилик намойишлари зўравонликларга айланиб кетмоқда. Намойишчилар фуқароларнинг суд қилиниши учун Гонг Конг оролидан Хитойнинг асосий қисмига юборилишига йўл очувчи қонун лойиҳасига қарши норозиликларини изҳор қилишмоқда. 
Якшанба кунги шаҳарнинг марказий бизнес туманидаги тинч йиғилиш тез орада юришга айланиб кетган, 10 минглаб намойишчилар турли асосий йўналишларга тарқаган. 
Минглаб одамлар шарққа, Causeway Bay савдо туманига йўл олган, бошқалари ғарбга, Хитой ҳукумати ваколатхонаси биноси томон юрган. Бу ерда юзлаб полициячилар фаолларни бинодан тўсишган. 
Намойишчилар сони ортгани сари, полициячилар кўздан ёш оқизувчи газни қўллаган, резина ўқларни отган ва аччиқ тутун тараувчи гранаталардан фойдаланган. Жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий