< Исроил Аляскада ракетага қарши тизимнинг махфий синовини муваффақиятли ўтказди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Исроил Аляскада ракетага қарши тизимнинг махфий синовини муваффақиятли ўтказди

Исроил Аляскада ракетага қарши тизимнинг махфий синовини муваффақиятли ўтказди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг Аляска штатида "Хец-3" ("Ўқ-3") ракетага қарши тизими махфий синови ўтказилганини маълум қилди.
"Кейинги бир неча ҳафта мобайнида "Хец-3"ни уч марта махфий синовдан ўтказдик. Синовлар АҚШнинг Аляскасида буюк иттифоқчимиз – Қўшма Штатлар билан тўлиқ ҳамкорликда ўтказилди. Синовлар муваффақиятли ўтди", - деб ёзди Нетаньяху Twitter саҳифасида.
"Хец-3" 100 км баландликда 400-2500 км масофада ҳаводаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган. Исроил мудофаа вазирлиги бу тизимни АҚШ ракетага қарши мудофаа агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқарган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий