< Бразилияда номаълум шахслар аэропортдан бир тоннага яқин олтинни ўғирлаб кетди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Бразилияда номаълум шахслар аэропортдан бир тоннага яқин олтинни ўғирлаб кетди

Бразилияда номаълум шахслар аэропортдан бир тоннага яқин олтинни ўғирлаб кетди
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри аэропортида ишониш қийин бўлган ўғирлик содир этилди. Ўғрилар халқаро аэропортдан 750 кг олтинни ўмаришнинг уддасидан чиқишган, деб хабар қилмоқда Globo портали.
Номаълум шахслар аэропорт ҳудудига полиция кийимини кийган ҳолда икки автомобилда кириб келган. Улар, шунингдек, оғир қуролланган бўлган. 
Улар юк терминалига киргач, Brink's компаниясининг инкассаторлик фургонини ўмариб, жуфтакни ростлаб қолишган. Ўғирланган олтин қиймати 30 млн АҚШ доллари экани айтилмоқда. 
Полиция маълумотларига кўра, ўғрилар 25 июлда керакли ахборотни олиш учун терминал логистика амалиёти раҳбарининг оиласини гаровга олган. 

 

Комментарии (0)

Оставить комментарий