< Россия Туркияга қарши айрим санкцияларни бекор қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия Туркияга қарши айрим санкцияларни бекор қилди

Россия Туркияга қарши айрим санкцияларни бекор қилди
Туркиянинг хизмат ва махсус паспортларига эга фуқаролари ташриф мақсадидан қатъиназар Россияга келишлари мумкин. Россия президенти Владимир Путин 2015 йилдан буён амалда бўлган чекловчи тартибни бекор қилувчи фармонга имзо чекди.
Президент фармони билан Туркияга нисбатан қўлланилган қатор иқтисодий санкциялар бекор қилинган. Фармон матни ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинган
Экспертларга кўра, Туркия РФ билан айрим муҳим масалаларда ҳамкорлик қилмоқда, хусусан 25 июлда С-400 ЗРК илк бўлимлари етказиб берилгани хабар қилинди. 
Фармонга мувофиқ, Россия ТИВ 2010 йил 12 май куни икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида имзоланган келишув қисман қайта тиклангани хусусида расмий Анқарага билдиришнома юборади. Шундай қилиб, хизмат ва махсусс паспортларга эга туркияликлар Россияга нафақат қисқа муддатли меҳнат сафарларига, балки ҳар қандай сафарни визасиз амалга ошира олади.



Комментарии (0)

Оставить комментарий