< Бельгияда йўловчи поезди бир соат тўхтаб қолди – сабаб рекорд жазирама » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Бельгияда йўловчи поезди бир соат тўхтаб қолди – сабаб рекорд жазирама

Бельгияда йўловчи поезди бир соат тўхтаб қолди – сабаб рекорд жазирама
Ғарбий Европа мамлакатлари бўйлаб жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. 25 июлда Бельгияда мутлак иссиқ ҳарорат қайд этилди, у салкам 41 даражага етди. Қиролликда илк бора экологик хатарнинг «қизил» даражаси эълон қилинди, деб хабар қилмоқда Қироллик метеорология институти.
Маълумотларга кўра, мамлакат шимоли-шарқидаги Кляйн-Бройгель коммунасида ҳаво ҳарорати 40,6 даражани кўрсатган, Брюсселда бу рақам 39,7 даражани ташкил этган. Давлат метеорология хизматига биноан, бундай юқори ҳаво ҳарорати 1833 йилда бошланган тизимли метеорологик кузатувлар давомида илк марта қайд этилмоқда. Метеорологлар, ҳаво таркибида озон миқдори кескин ошгани ва мумкин бўлган меъёрлардан кўтарилганини билдиришди. 
Қироллик ҳукумати экологик хатар нуқтаи назаридан биринчи марта «қизил» хавф даражасини эълон қилган. Илгари бундай таҳдид даражаси фақат терактлар эҳтимоли муносабати билан жорий этилган. Мамлакатда мобил алоқа ва интернет таъминотида узилишлар қайд этилган. 
Бундан ташқари, Брюсселни Амстердам билан боғловчи Thalys тезюрар поезди Мехелен шаҳри йўлларида тўхтаб қолди. Электр тармоғидаги носозлик туфайли йўловчилар бир соатга яқин вақт мобайнида кондиционерсиз вагонларда қолиб кетган. 
Таъкидлаш ўринлики, Европанинг қатор мамлакатларида ўта иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. 25 июлда Франция (Парижда 42,4 даража), Нидерландия (40,4) Лондоннинг Ҳитроу аэропорти ҳудудида (36,9) юқори ҳарорат кузатилган.



Комментарии (0)

Оставить комментарий