Украина Хавфсизлик хизмати Россия танкерини ушлади
Украина Хавфсизлик хизмати Россиянинг Neyma танкерини ушлади. Хавфсизлик хизматининг таъкидлашича, танкер Керчь бўғозида Украина кемаларини тўсгани учун ушланган.Хабар қилинишича, айни пайтда Хавфсизлик хизмати танкерни ҳибсга олиш учун расмий сўров тайёрламоқда.
Ўтган йилнинг ноябрида Керчь бўғозида Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия чегарасини бузгани учун қўлга олинганди.
Кемалар бортида 24 нафар ҳарбий бўлган. Суд уларни ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарган.
Комментарии (0)