Шимолий Корея номаълум моделдаги снарядларни учиргани маълум қилинди
Жанубий Корея штаблари бошлиқлари қўмитаси Шимолий Корея номаълум моделдаги снарядларни учирганини маълум қилди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди. Жанубий кореялик ҳарбийлар маълумотларига кўра, снарядлар Вонсан порт шаҳри яқинидан маҳаллий вақт билан соат 5.34 ва 5.57да Япон денгизи томон учирилган.
Ракеталар тахминан 430 км учиб ўтиб, Япон денгизига тушган.
Жанубий Корея ва АҚШ разведка хизматлари айни вақтда айнан қандай снаряд учирилганини таҳлил қилишмоқда.
“Киодо” агентлиги Япония ҳукуматидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда, Шимолий Корея кичик масофаларга мўлжалланган ракеталар учирганини маълум қилган. “Улар Япония иқтисодий ҳудудига етиб бормаган, давлатимиз хавфсизлигига хавф йўқ”, деб айтган манба.
Шимол жорий май ойида ҳам кичик масофаларга мўлжалланган бир нечта баллистик ракета учирган.
Комментарии (0)