Бельгияда рекорд иссиқ ҳарорат туфайли Eurostar тезюрар поезди ишдан чиқди
Европада кузатилаётган аномал иссиқ ҳарорат Бельгияга ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ҳароратнинг юқорилаши Eurostar тезюрар поездлари қатновида узилишга олиб келган. Бу ҳақда BBC News телеканали хабарида маълум қилинди. Таъкидланишича, йўловчиларни олиб кетаётган бир поезд ишдан чиққан.
24 июлда мамлакатда ҳарорат 38,9 даражага кўтарилиб, тарихий рекорд қайд қилинди. Бельгияда охирги марта бундай юқори ҳарорат узоқ 1947 йилда қайд қилинган.
Мамлакат раҳбарияти илк бор об-ҳаво хавфининг энг юқори – “қизил” даражасини эълон қилган.
Айни вақтда Европа ҳудудини аномал иссиқ ҳарорат қамраб олган, ҳалок бўлганлар бор.
Комментарии (0)