< Нидерландияда иссиқ ҳарорат рекорди қайд этилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Нидерландияда иссиқ ҳарорат рекорди қайд этилди

Нидерландияда иссиқ ҳарорат рекорди қайд этилди
Нидерландияда 24 июлда иссиқ ҳарорат рекорди қайд этилди. Бу ҳақда Қироллик метеорология институти хабар берди.  
Соат 15.00 атрофида Шимолий Брабант провинциясидаги Гилзе-Рейен аҳоли пунктида ҳаво ҳарорати 38,8 даража иссиққа кўтарилган. Мамлакатда аввалги иссиқ ҳарорат рекорди 1944 йил 23 августда қайд қилинган ва 38,6 даражани ташкил қилган. 
23 июлда Бутунжаҳон метеорология ташкилоти жорий ҳафтада Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан Германия, Бельгия, Нидерландия, Франция ва Швейцарияда 40 даражалик рекорд иссиқ ҳарорат кутилаётганини хабар қилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий