Трамп АҚШ Афғонистондаги урушни бир ҳафтадаёқ ютиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШ Афғонистондаги урушни энг қисқа муддатларда ютиши мумкинлигини айтди. Трамп 22 июлда Оқ уйда Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашиб, унга “Мен бу урушни бир ҳафтадаёқ юта оламан”, деб айтган.
АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, “Афғонистон 10 кун ичида ер юзидан йўқ бўлиб кетарди”.
Шу билан бирга Трамп бу йўлдан кетишни истамаслигини айтган. “Мен 10 млн одамни ўлдиришни истамайман”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.
АҚШ президенти Хон билан музокараларда АҚШ Кашмир масаласини тартибга солишда Покистон ва Ҳиндистон ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилган.
Аввалроқ Трампга бу илтимос билан Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мурожаат қилган.
Комментарии (0)