Эронда МРБ билан алоқада бўлган 17 кишига суд ҳукми ўқиди
Эронда АҚШ Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилган 17 кишига суд ҳукми чиқарилди, деб хабар берди Эрон ахборот вазирлиги.Жосусликка қарши курашиш бошқармаси бош директорининг маълум қилишича, уларнинг айримлари ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Бундан ташқари, маҳкумлар билан алоқада бўлган МРБ ходимларининг суратлари ҳам эълон қилинган.
Аввалроқ Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамханий мамлакатда Вашингтон назорати остида бўлган кибертармоқ фош қилинганини билдирганди.
Комментарии (0)