ТУРКМАНИСТОН ЭЛЧИХОНАСИ БЕРДИМУҲАММЕДОВНИНГ ЎЛИМИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРЛАРНИ РАД ЭТДИ
Украинада Олий Рада учун муддатидан аввалги сайловлар бошланди. Бундай сайлов ўтказилиши мамлакатнинг янги президенти Владимир Зеленский парламентни тарқатиб юборганидан кейин белгиланганди.Сайлов участкалари маҳалий вақт билан соат 8:00да очилди (Тошкент вақти билан соат 10:00) ва сайловчилар соат 20:00гача (Тошкент вақти билан соат 22:00) овоз беришлари мумкин.
Қонунчиликка кўра Олий рада депутатларининг ярми - 450 депутатнинг ярми сиёсий партиялар томонидан сайланади, қолган ярми — бир мандатли округлар бўйича. Қрим Россия таркибига қўшиб олиниши, шунингдек Россия билан чегарадош бўлган Донецк ва Луганск областларининг катта қисмида айирмачилар назорат ўрнатгани туфайли бир мандатли округлар бўйича 225 нафар депутат ўрнига 199 депутат сайланади, депутатларнинг жами сони эса 450 нафар эмас 424 нафар бўлади.
Комментарии (0)