< АҚШ ҳарбийлари Эронга тегишли дронни уриб туширишди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ ҳарбийлари Эронга тегишли дронни уриб туширишди

АҚШ ҳарбийлари Эронга тегишли дронни уриб туширишди
АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозида Эронга тегишли дронни уриб туширишди. Дональд Трампнинг айтишича, АҚШга тегишли USS Boxer кемасидаги ҳарбийлар дронни кўп марта огоҳлантиргандан сўнг уриб туширишган. Президентнинг айтишича, дрон ҳимоя ҳаракати сифатида уриб туширилган.
Эронга тегишли бўлган разведка дрони АҚШ ҳарбийлари бўлган USS Boxer кемасига 900 метргача яқинлашган. Дрон кеманинг хафсизлигига таҳдид қиларли даражада яқин келгани учун отиб туширилган.
«Бу Эроннинг халқаро сув ҳудудларида қилган навбатдаги провакацияси. АҚШ ўз фуқаролари ва қарашларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга»,- дейди қолган давлатларни ҳам ўзини бундай провакациялардан ҳимоя қилишга чақирган Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Комментарии (0)

Оставить комментарий