< Нидерландияда 316 та автобус бекати арилар учун уяларга айлантирилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Нидерландияда 316 та автобус бекати арилар учун уяларга айлантирилди

Нидерландияда 316 та автобус бекати арилар учун уяларга айлантирилди
Статистикага кўра, Нидерландияда арининг 358 тури яшайди. Афсуски, ушбу меҳнатсевар ва сайёра учун муҳим мавжудот қирилиб битиш арафасида. Яқинда ана шу ғаройиб ҳашаротларга хавфсиз бошпана яратиш борасида мамлакат ҳукумати ажойиб ечим топишга муваффақ бўлди. Утрехт шаҳридаги бекатлар ари учун уяларга айлантирилди.

Шаҳар кенгаши ходимлари одатий бекатни муҳим ва фойдали нарсага айлантиришни ўйлаб топишди. Бугун Утрехтда уч юздан ортиқ бекатлар бор. Уларнинг томида турли хил ўсимликлар ўсади.

Бекатларнинг янги дизайни шаҳарни безабгина қолмай, биологик хилма-хиллик, жумладан, асалари ва арининг бошқа турлари камайиб кетишининг олдини олади. Бундан ташқари, ўсимликлар экилган томлар ифлосланишларнинг майда зарралари тўпланишига ҳисса қўшади ва табиий ёмғир сувларини ушлаб қолади. Улар ҳавони тозароқ қилади ва шаҳар аҳолисининг саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.


«Яшил томлар – шаҳар ҳаётининг соғлом ва қулай бўлишининг таркибий қисми. Улар иқлим муаммоларини ҳал этиш, сув тошқинларининг олдини олишда ёрдам беради ва одамлар юқори ҳароратли ёз мавсумининг қурбонларига айланмасликларини кафолатлайди», - дейилади Утрехт шаҳрининг расмий сайтида.

Комментарии (0)

Оставить комментарий