< Арман Царукян ваъдасини бажариб, Гейджига пикап совға қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Арман Царукян ваъдасини бажариб, Гейджига пикап совға қилди

Арман Царукян ваъдасини бажариб, Гейджига пикап совға қилди
UFC жангчиси Арман Царукян аввал билдирган ваъдасининг устидан чиқиб, Жастин Гейджига янги пикап автомобилини совға қилди.
Расмда Гейджи тоғли ҳудудда улкан RAM пикапи олдида турганини кўриш мумкин. Қимматбаҳо совға спортчилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва самимий муносабатнинг яна бир намунаси бўлди.
Аввалроқ Царукян Гейджига ғалабаси учун автомобиль совға қилишини айтган эди. У ваъдасини гапда қолдирмай, амалда бажарди.
Ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Мухлислар Царукяннинг бу ҳаракатини мардлик ва сўзида туриш намунаси сифатида баҳоламоқда.
Жастин Гейджи эса янги автомобили билан тушган суратини намойиш этиб, совғадан мамнун эканини кўрсатди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий