Лавров: Россия махсус операция мақсадларига дипломатия билан эришишни афзал билади
Россия ТИВ раҳбари бунинг учун мамлакатнинг ғарбий чегараларида хавфсизлик таъминланиши шартлигини айтди.
Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига дипломатик йўллар билан эришишни афзал билади, бироқ бунинг учун унинг хавфсизлиги таъминланиши лозим. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг «Украина, Европа ва глобал хавфсизлик» мақоласида маълум қилди."Россия махсус ҳарбий операция мақсадларига дипломатия ёрдамида эришилишини афзал билади. Бунинг учун Россиянинг ғарбий чегараларида хавфсизлик, фуқароларимиз ва ватандошларимизнинг қадр-қиммати, жумладан, уларнинг она рус тили ва насроний эътиқодига бўлган ҳуқуқи ишончли тарзда таъминланиши зарур«, — дейилади мақолада.
Россия ТИВ хабарига кўра, Лавровнинг бу мақоласини аввалига Европанинг „Politico Europe“ нашрида чоп қилиш режалаштирилганди, аммо сўнгги лаҳзада таҳририят қарори билан уни чоп қилиш бекор қилинди.
Комментарии (0)