Афғонистон Покистонни учта вилоятга зарба беришда айблади
Афғонистондаги «Толибон» муваққат ҳукумати Покистон армияси мамлакатнинг учта вилоятига зарба берганини маълум қилди.
Матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳиднинг айтишича, 10 июнга ўтар кечаси Кунар, Хост ва Пактика вилоятларидаги аҳоли уйлари нишонга олинган.
Унинг маълум қилишича, ҳужумлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Улардан 11 нафари болалар, яна бири аёл ва бири кекса эркак экани айтилмоқда.
Шунингдек, 14 нафар аёл ва бола турли тан жароҳатлари олган. «Толибон» бу ҳолатни «инсоний жиноят ва тажовузкорлик» деб баҳолаб, кескин қоралади.
Комментарии (0)